Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Дензел Дюмфрис Виржил ван Дейк ҳақида фикр билдирди.
Сербияга қарши бўлажак учрашув Нидерландия терма жамоаси сардори учун миллий жамоа сафидаги 100-ўйин бўлиши мумкин.
«Менимча, аввало у барқарорлиги билан ажралиб туради. У ҳар куни бор кучини беради. Бу ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли.
Ўз ишида ҳар куни 100 фоиз куч билан ҳаракат қилиши таҳсинга сазовор. У шу орқали бутун жамоа, ёш футболчилар ва барча учун ўзига хос стандартни белгилаб бермоқда», — дея Дюмфриснинг сўзларини келтиради De Telegraaf.













