Бугунгача “Қизилқум” ва “Шўртан” жамоалари миллий чемпионатимиз олий лигасида ўн етти маротаба ўзаро куч синашган.
Шулардан олтитасида кончилар зафар қучишган. Тўртта ўйинда эса жамоалар муроса йўлини танлашган ва дуранг қайд қилинган. Қолган еттита учрашувда ғузорликлар ғалаба наъшидасини суришган. Ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатида ҳозирча “Шўртан” вакиллари бир тўп фарқи билан олдинда — 21:22.
Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доимо муросасиз ва шиддатли кечган. Мухлислар аксарият баҳсларда ҳар икки томоннинг очиқ футбол намойиш қилганининг гувоҳи бўлишган.
Бироқ ҳозирда ҳар иккала жамоанинг чемпионат жадвалида эгаллаб турган ўрнига ҳавас қилиб бўлмайди. Навоийда ўтадиган навбатдаги учрашувда қайд этиладиган натижа уларнинг кейинги тақдирига ойдинлик киритиб берса ажабмас. Кучлилар қаторида ўз ўрнини сақлаб қолишга уринаётган “Қизилқум”га ҳам, “Шўртан”га ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур.
Охирги турда ғузорликлар ўз майдонида “Гулистон” жамоасини йирик 3:0 ҳисобида енгган бўлса, навоийликлар сафарда “Нефтчи” футболчиларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. 5 октябрда бўладиган учрашувда қозониладиган ғалаба бу икки жамоадан бири учун элитада ўз мавқеини сақлаб қолиш учун умид учқунларини ёқиши шубҳасиз.
Гарчи, “Қизилқум” футболчилари мавсумнинг биринчи ярмида Ғузорда 0:2 4исобида рақибларига ютқазган бўлса-да, Навоийда фақат ижобий натижа учун майдонга тушишига умид қиламиз. Ишонамизки, иккинчи даврада ўз майдонидаги ўйинларни юқори савияда ўтказаётган Юрий Лукин шогирдлари ғузорликлар учун чинакам бош “оғриғи” бўлишади.
СЎНГГИ УЧРАШУВ:
2013 йил 20 апрель, 6-тур
“ШЎРТАН” (Ғузор) – “ҚИЗИЛҚУМ” (Зарафшон) - 2:0 (0:0)
Ғузор. “Шўртан” стадиони. 4268 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Д.Пислегин.
Голлар: Артурас Фоменко, 70 - 1:0 (пас Шукур Жумабоев). Артурас Фоменко, 86 - 2:0 (пас Павел Соломин).
«Шўртан»: 30.Корнейчук Александр, 2.Крушельницкий Ярослав, 3.Раимқулов Шавкат (9.Шукур Жумабоев, 34), 4.Отақулов Жамол (17.Вячеслав Понамарев, 66), 5.Алиқулов Асрор, 6.Омонов Аббос, 8.Фоменко Артурас, 10.Соломин Павел, 15.Жўрабоев Обид, 18.Абибуллаев Дилявер, 19.Отахонов Иброҳим (20.Александр Востриков, 58).
«Қизилқум»: 70.Тожибоев Элдор, 5.Агалиев Аваз, 6.Ҳайдаров Фаррух, 7.Власичев Андрей, 8. Шотурсунов Фаррух (11.Алимов Наврўз, 67), 12.Айзатулов Темур (21.Ғуломҳайдар Ғуломов, 51), 14.Қамбаров Файзулла, 19.Манзукас Янис, 20.Ильин Илья, 22.Саматов Алишер, 23.Холматов Сарваржон (41.Азиз Ғуломхўжаев, 26).
Огоҳлантиришлар: И.Отахонов, 6 – Т.Айзатулов 38, А.Агалиев 59, Наврўз Алимов 78,
Энг яхши ўйинчилар: А.Фоменко – А.Саматов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР:
2005 йил. 6-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 0:2
2005 йил. 21-тур.
ҚИЗИЛҚУМ – ШЎРТАН — 1:0
2006 йил. 18-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 3:1
2006 йил. 13-тур.
ҚИЗИЛҚУМ – ШЎРТАН — 3:0
2007 йил. 15-тур.
ҚИЗИЛҚУМ – ШЎРТАН — 1:2
2007 йил. 16-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 1:1
2008 йил. 15-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 2:1
2008 йил. 16-тур.
ҚИЗИЛҚУМ – ШЎРТАН — 0:2
2009 йил. 6-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 2:1
2009 йил. 25-тур
ҚИЗИЛҚУМ – ШЎРТАН — 2:2
2010 йил. 2-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 0:0
2010 йил. 25-тур
ҚИЗИЛҚУМ – ШЎРТАН — 3:1
2011 йил. 9-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 1:0
2011 йил. 18-тур.
ҚИЗИЛҚУМ – ШЎРТАН — 3:2
2012 йил. 13-тур
ҚИЗИЛҚУМ – ШЎРТАН — 2:0
2012 йил. 14-тур.
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 2:0
2013 йил. 6-тур
ШЎРТАН - ҚИЗИЛҚУМ - 2:0.