Кириш Регистрация

Лаутаро Мартинес Аргентина тарихида учинчи тўпурар бўлди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида якка ҳолда учинчи ўринга кўтарилди.

29 ёшли футболчи бугун Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувида гол урди. Бу унинг "альбиселесте" сафидаги 42-голи бўлди.

"Нерадзурри" форварди тўпурарлар рўйхатида Серхио Агуэрони ортда қолдирди. Агуэро терма жамоада 41 та гол урган. Шу билан бирга, Лаутаро бу натижага анча кам ўйинда эришди — 86 та учрашувга қарши 101 та.

Аргентина терма жамоаси тарихида Лаутародан кўпроқ голни фақат Лионель Месси (125) ва Габриэль Батистута (56) урган.

Лаутаро Мартинес 2018 йилдан бери Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган жаҳон чемпионатида у рақиблар дарвозасини уч марта ишғол қилган.

Киритилди: 10:03, 04.10.2026.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик