Кириш Регистрация

Пети Жаке ва ван Дейк жуфтлигини юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

Машҳур француз собиқ футболчиси Эммануэль Пети ҳамюрти Жереми Жакени мақтади.

Франция терма жамоасига янги чақирилган футболчи "Ливерпуль"да мавсумни ишончли бошлаганидан сўнг "уч ранглилар" сафидаги дастлабки икки учрашувини ҳам юқори савияда ўтказди.

"Ван Дейк Жакени эмас, аксинча Жаке ван Дейкни яхшироқ ўйнатмоқда. У тўп учун курашга киришишдан қўрқмайди ва ўйинни жуда яхши ўқийди. Улар ван Дейк билан гўё уч ёки тўрт йилдан бери бирга ўйнаётгандек кўринади", — дея Пети сўзларини инглиз ОАВ RMC манбасига таяниб келтирди.

Жереми Жаке ўтган ёзда "Ливерпуль" сафига қўшилди, гарчи унинг трансфери йил бошидаёқ расмийлаштирилган эди. 21 ёшли марказий ҳимоячи "қизиллар" сафида еттита ўйин ўтказди.

Киритилди: 10:26, 04.10.2026.
Ўқилди: 424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик