Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Мастантуоно: "Месси мен учун доим илҳом манбаи бўлган"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клубидан ижара асосида "Фиорентина"да тўп сураётган вингер Франко Мастантуоно Лионель Мессининг яқин орада Аргентина терма жамоасини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

7 октябрь куни 39 ёшли афсонанинг "альбиселесте" сафидаги хайрлашув учрашуви бўлиб ўтади. Аргентина бу баҳсда Бенин терма жамоасига қарши майдонга тушади.

"Терма жамоага илк бор келишимдан олдин Месси билан учрашадиган лаҳзам ҳақида доимо ўйлардим, чунки у мен учун ҳар доим илҳом манбаи бўлган. Бу жуда алоҳида лаҳза эди.

Уни қаршингда кўриш, яқиндан кузатиш... У худди магнитга ўхшайди: сен шунчаки унинг ҳаракатларини кузатасан ва тушунишга ҳаракат қиласан, чунки унинг тафаккури бошқа футболчиларникига қараганда мутлақо бошқа даражада ишлайди.

Ҳали болалигимдаёқ унга ижтимоий тармоқ орқали барча аргентиналиклар номидан миннатдорлик ва қўллаб-қувватлов сўзларини ёзиб юборардим. Ҳа, эҳтимол, у бу хабарларни ҳеч қачон кўрмагандир, аммо мен унга шундай сўзларни ёзишнинг ўзидан хурсанд эдим.

Менимча, у ўзи билан бирга ўйнаган ҳар бир футболчини яхшироқ қилди. Унинг намунаси бизга ҳеч қачон таслим бўлмасликни, доимо ўзимизга ишонишни ва мақсадга эришиш қийиндек кўринса ҳам охиригача боришни ўргатди.

Унинг Аргентина учун қилган ишлари, эҳтимол, ўзи ҳам буни тўлиқ англамаган ҳолда, ақл бовар қилмас даражада буюк", — дея Мастантуононинг сўзларини All About Argentina келтирди.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 207 та ўйин ўтказиб, 125 та гол урган.

Киритилди: 10:50, 04.10.2026.
Ўқилди: 241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик