«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Тео Уолкотт жамоанинг сафардаги ўйинларидаги муаммолар Англия чемпиони унвонини ҳимоя қилишга халақит бериши мумкинлигини айтди.
«Улар ҳали ҳам сафардаги учрашувларда бироз заиф кўринишмоқда. Цолис менга ёқади, аммо унинг меҳмондаги ўйинларини кузатганимда, у менда унчалик яхши таассурот қолдирмади. Айрим футболчилар ўз майдонида ёки машғулотларда яхши кўринади, аммо сафарда, айниқса муҳим паллада, худди шундай ўйин кўрсата олмайди.
Бундай вазиятда уни асосий таркибга қўйманг, бошқа футболчини майдонга туширинг. Жамоа учун ишлайдиган ёки бошқа жиҳатдан фойда келтира оладиган футболчини танланг», — деди Уолкотт talkSPORT Drive эфирида.













