Англия терма жамоаси Хорватияни сафарда 7:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз кучини яна бир бор намойиш қилди.
Маълум бўлишича, бу Англия терма жамоасининг ФИФА жаҳон рейтингида кучли 50 таликка кирувчи рақибга қарши тарихидаги энг йирик ғалабаси бўлди.
Англия аввал ҳам бундан йирик ҳисобларда ғалаба қозонган. Масалан, 2021 йилда Сан-Марино 10:0 ҳисобида мағлуб этилган. Бироқ инглизлар илк бор юқори савияли ва кучли деб ҳисобланадиган терма жамоани бундай катта ҳисобда енгди.
Энди Англия терма жамоаси навбатдаги учрашувини Чехияга қарши ўтказади. Баҳс 6 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.













