«Порту» президенти Андре Виллаш-Боаш Криштиану Роналду ва Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ўртасидаги келишмовчилик ҳақида фикр билдирди.
"Рўй берган воқеага ҳеч бир португалиялик бефарқ қолмади. Мураббий қабул қиладиган барча қарорлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Клублар ва терма жамоаларда ҳам шундай бўлиши керак. Албатта, Криштиану Роналду каби даражадаги футболчи, мамлакат ва миллий терма жамоа учун қилган барча ишларини ҳисобга олган ҳолда, фаолиятини бундай тарзда якунламаслиги керак.
Умид қиламанки, Португалия футбол федерацияси масъуллари бу вазиятга муносиб ечим топа олади", — дея Виллаш-Боашнинг сўзларини келтиради O Jogo.













