Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Кроос Давиде Анчелоттининг мақтовига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Давиде Анчелоттининг ўзи ҳақида билдирган юқори баҳосига муносабат билдирди.

Аввалроқ «Лилль» бош мураббийи AS нашрига берган интервьюсида Кроосни «ўйин хўжайини» деб атаган ва унинг учрашув суръатини назорат қилиш қобилиятини алоҳида таъкидлаган эди.

Давиде, шунингдек, Крооснинг кетиши «Реал» учун жиддий йўқотиш бўлганини айтди:

«Жамоанинг ўйин динамикаси нуқтаи назаридан Тонини йўқотиш жуда оғир бўлди».

Кроос Давиденинг ушбу интервьюсидан видеони ижтимоий тармоқларда улашди ва постга юракча эмодзисини қўшди.

Тони Кроос 2014 йилдан 2024 йилгача, жами 10 йил давомида «Реал» шарафини ҳимоя қилди. Шу вақт ичида у 465 та учрашув ўтказиб, 28 та гол урди ва 99 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:43, 04.10.2026.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик