Кириш Регистрация

«Барселона» ва АПЛ клублари Мухаремовичга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ва Англия Премьер-лигасининг бир нечта клуби «Лидс» ҳимоячиси Тарик Мухаремовични ўз трансфер рўйхатига киритди. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Мухаремович ёзда А Сериядаги муваффақиятли мавсумдан сўнг тахминан 34 миллион фунт стерлинг эвазига «Сассуоло»дан «Лидс»га ўтган эди. Босниялик ҳимоячи Даниэль Фарке жамоасининг уч ҳимоячидан иборат схемасида тезда муҳим ўйинчилардан бирига айланди ва АПЛдаги иштирокига жуда яхши старт олди.

Август ойида Мухаремович «Лидс»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Халқаро танаффус олдидан «Кристал Пэлас»га қарши ўтказилган сўнгги учрашувда эса у ўйиннинг энг яхши футболчиси совринига сазовор бўлди.

Мухаремовичнинг январь ойида жамоани тарк этиши эҳтимоли паст, чунки «Лидс» ҳимоячи учун яқинда катта маблағ сарлаган. Агар у ҳозирги даражада ўйнашда давом этса, футболчи учун жиддий кураш келаси ёзда юзага келиши мумкин.

Киритилди: 14:14, 04.10.2026.
Ўқилди: 762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик