Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ўзбекистон U-19 учта ўйинни оқ, битта ўйинни кўк либосда ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 4-12 октябрь кунлари Қатарда ташкил этиладиган U-16 Осиё чемпионати-2014 «А» саралаш гуруҳи баҳсларида иштирок этади. 3 октябрь куни саралаш баҳсларида иштирок этадиган меҳмон жамоалар ўрин олган Доҳадаги Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида мусобақа ташкилотчилари, расмийлари ва термаларнинг менежерлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Мусобақа арафасида ташкил этилган митингда энг муҳим масалалардан бири – бўлажак учрашувларда жамоалар қайси рангли либосларда тўп суришларига аниқлик киритилди. Митинг якунларига кўра, Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақани кўк либосда бошлайдиган бўлди.

Жумладан, 6 октябрь, якшанба куни Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши кечадиган баҳсда ўзбекистонлик ёшлар кўк рангли либосларда майдонга чиқишади. Рақиб эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади. 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўйинда Ўзбекистон термаси оқ рангли либосда ҳаракат қилади, рақиб эса ўзининг анъанавий қизил рангли либосларида тўп суради.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 10 октябрь, пайшанба куни Ҳиндистон билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувда ҳиндлар кўк рангли, ўзбекистонликлар эса оқ рангли либосларда майдонга тушишади. Саралаш босқичининг сўнгги, қайсидир маънода, финал баҳсига айланиши кутилаётган Қатарга қарши ўйинда ҳам Алексей Евстафеев шогирдлари оқ либосда майдонга тушишса, Қатар ўзининг тўқ қизил рангдаги футболкаларида ҳаракат қилади.

Саралаш босқичининг барча ўйинлари Доҳадаги «Ал-Араби» стадионида ўтказилади. Ўйин кунлари маҳаллий вақт билан 16:30 ва 19:00да (Тошкент вақти билан 18:30 ва 20:00да) учрашувлар ўтказилади. 19:00даги ўйинларнинг барчаси Қатар ёшлари иштирокидаги баҳслардир. Бошқа меҳмон жамоалар каби Ўзбекистон ҳам фақат бир марта – Қатарга қарши ўйинда нисбатан салқин вақтда ўйнаш имконига эга бўлади. Терма жамоанинг қолган барча ўйинлари кун ҳарорати ҳали нисбатан иссиқ бўлган вақтга тўғри келади.

Маълумот ўрнида, шу кеча-кундузда Қатарда ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлиб, кўринишидан, бу Ўзбекистондаги сентябрь бошидаги одатий ҳароратдан кўп ҳам фарқ қилмайдигандек кўринади. Бироқ, намликнинг Ўзбекистондагидан деярли икки баробар юқори эканлиги футболчилардан катта куч, чидам ва матонат кўрсатишни талаб этади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:02, 03.10.2013.
Ўқилди: 3095 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.