«Ньюкасл»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Роб Ли 1998–1999 йилларда Англия клубини бошқарган Рууд Гуллитни кескин танқид қилди.
«Бу клубдаги фаолиятимнинг энг оғир даври эди. Гуллит мендан қандай қутулишни билмасди.
Шундай футболчилардан бир нечтамиз бор эдик — мен, Жон Барнс, Иан Раш, Стюарт Пирс. У биз билан нима қилишни билмасди», — деди Ли Undr The Cosh подкастида.













