Кириш Регистрация

Монтелланинг Туркия термасидаги келажаги савол остида

Баҳо:
+ | -

Туркия миллий терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла ўз лавозимини йўқотиши мумкин.

derbyderbyderby.it маълумотига кўра, терма жамоанинг сўнгги натижалари италиялик мутахассиснинг келажагига таъсир қилиши мумкин.

Туркия Жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этди ва кейинги учрашувларда ҳам вазият сезиларли даражада яхшиланмади.

Ҳозирча Монтелланинг лавозими расман хавф остида эмас. Аксинча, Жаҳон чемпионати саралашидан чиқиб кетилганидан кейин ҳам Туркия футбол федерацияси италиялик мутахассисга ишончини сақлаб қолишини билдирган эди.

Бироқ сўнгги муваффақиятсиз натижалар Монтеллага бўлган босимни оширмоқда. Манба таъкидлашича, энди унинг хато қилиш учун имконияти анча қисқарган ва яқин учрашувлардаги натижалар мураббийнинг келажаги учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Монтелла Туркия терма жамоасини 2023 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Киритилди: 21:58, 04.10.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик