Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес "альбиселесте" бош мураббийи Лионель Скалони ҳақида фикр билдирди.
"Бу жамоани Скалони яратди. Унинг қолиши биз учун жуда муҳим эди. Биз энг юқори даражада курашишда давом этамиз. Жамоа Лео Мессининг кетганини қабул қилиши ва ишлашда давом этиши керак", — дея футболчининг сўзларини ESPN Argentina келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Скалони 2018 йилдан буён Аргентина терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва икки бор Америка кубогини қўлга киритди.
48 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2026 йил декабрь ойи охирида якунига етади.













