Кириш Регистрация

Рамуш Жезуш ҳақида: "Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз"

Баҳо:
+1 | -

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Гонсалу Рамуш Миллатлар лигасида Норвегияга қарши ўйинда ғалаба голини уришидан олдин бош мураббий Жорже Жезуш унга қандай кўрсатма берганини айтиб берди. 4-тур учрашуви 2:1 ҳисобида Португалия фойдасига якунланди.

"Голдан бир-икки дақиқа олдин бироз ўнг томонга силжигандим. Мураббий менга: "Жарима майдонига кир", деди. Кейин гол урдим ва у: "Кўрдингми, мен сенга айтгандим", деди", — дея Рамушнинг сўзларини A Bola нашри келтирди.

Форвард сўнгги учрашувлардаги ўйинига ҳам баҳо берди:

"Бу менинг меҳнатим самараси. Терма жамоа ва клубларда доимо шундай ишлайман. Мен ҳар доим майдонга тушиш ва жамоага фойда келтиришга тайёрман. Албатта, ҳужумчи учун гол — энг ёқимли натижа, аммо мен ўйиннинг барча жиҳатларида жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан".

Рамуш Жезушнинг ишига ҳам юқори баҳо берди:

"Биз мураббийни аввалдан яхши билардик ва у жамоага нимани олиб кирмоқчи эканини тасаввур қилардик. У билан илгари ишлаган футболчиларга тизимга мослашиш осонроқ. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам аниқ ғояларимиз бор. Биз ўйиндан ўйинга яхшиланиб боряпмиз ва бу тўртта учрашув келажакда нималарга қодир эканимизни кўрсатяпти".

Португалия 12 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Дания ҳисобида 6 очко, Уэльс ва Норвегияда эса 3 тадан очко бор.

Киритилди: 12:15, 05.10.2026.
Ўқилди: 377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6847]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3308]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3003]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2914]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2096]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1906]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1888]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1761]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1646]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1645]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик