27 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Жо Уиллок қишки трансфер ойнасида "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Ньюкасл" раҳбарияти ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмаяпти. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома жорий мавсум якунида тугайди.
"Ньюкасл" футболчини текинга йўқотмаслик учун Уиллокни январь ойида сотишни режалаштирмоқда. Ярим ҳимоячига даъвогарлар орасида Истанбулнинг "Бешиктош" клуби ҳам бор.
Жорий мавсумда Уиллок Англия Премьер-лигасида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.













