Аввалроқ «Интер» ва «Ювентус» «Ливерпуль» ҳимоячиси Жованни Леонига қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.
Бироқ «қизиллар» қатъий позицияни эгаллади. Бу ҳақда Экрем Конур ёзмоқда. Англия гранди Леонини сотишни режалаштирмаяпти.
Ҳимоячи 2025 йилда «Парма»дан «Энфилд»га кўчиб ўтган. Аммо у жамоага қўшилиши биланоқ хочсимон боғламидан жароҳат олди.
Жованни Леони ҳисобида ҳозирча «Ливерпуль» сафида битта ўйин бор. Ҳимоячининг бозордаги қиймати 25 миллион евро деб баҳоланмоқда.













