"Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Барселона" "Борнмут" ҳужумчиси Крупини кузатиб бормоқда. Лондон клублари ва каталонияликлар 20 ёшли француз футболчисини ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрмоқда.
Крупи 2025 йилда "Лорьян"дан "Борнмут"га ўтган эди. Ўтган мавсумда у клуб сафида барча мусобақалар ҳисобида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди.
Жорий мавсумда форвард жароҳат сабаб ҳали майдонга тушмади, аммо унинг сафга қайтиши яқинлашмоқда.
Крупининг "Борнмут" билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.













