"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк Нидерландия терма жамоаси сафида муҳим маррани забт этди.
Футболчи миллий жамоадаги 100-учрашувини ўтказди ва Нидерландия терма жамоаси тарихида 100 та ўйинлик кўрсаткичга эришган 11-футболчига айланди.
Ван Дейкнинг юбилей учрашуви 4 октябрь куни Миллатлар лигаси 4-тури доирасида бўлиб ўтди. Нидерландия ўз майдонида Сербияни қабул қилди.
Ван Дейк учрашувни асосий таркибда бошлади ва яна сардорлик боғичи билан майдонга тушди. Баҳс Нидерландиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.













