Кириш Регистрация

Мбаппе Мадридга қайтди — у "Вильярреал"га қарши ўйнашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадридга етиб келди ва Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши учрашувда иштирок этишга тайёр бўлади. Бу ҳақда AS нашри El Chiringuito дастурига таяниб хабар берди.

Учрашув Ўзбекистон вақти билан эса 11 октябрь соат 00:00 да бошланади.

Мбаппе жорий халқаро танаффусда Франция терма жамоасининг тўртта ўйинидан биринчиси — Туркияга қарши 1:0 ҳисобидаги баҳсда жароҳат олган ва алмаштирилган эди.

Манба маълумотига кўра, футболчини олиб келган самолёт Мадрид аэропортига маҳаллий вақт билан соат 11:16 да қўнган. "Реал"нинг машғулоти эса соат 10:30 да бошлангани учун Мбаппе унда иштирок этмади. Бироқ унинг яқин соатларда клуб базасига етиб бориши кутилмоқда.

Аввалроқ Мбаппе тиббий текширувдан ўтган ва унда чап тиззанинг орқа капсуласи гиперэкстензияси аниқланган.

Форвард ўтган мавсумда айнан шу тиззасининг боғламларидан жиддий жароҳат олгани сабаб клубда хавотир пайдо бўлган. Аммо бу сафарги муаммо жиддий эмаслиги маълум бўлди.

Киритилди: 18:19, 05.10.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6847]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3308]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3003]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2914]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2096]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1906]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1888]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1761]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1646]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1645]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик