Кириш Регистрация

"Челси" Жюль Кундени сотиб олишга қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" "Барселона" ҳимоячиси Жюль Кундени ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Desmarque хабар берди.

Лондон клубида Кунденинг "Барселона" таркибидаги ўйин вақти камайиб бораётгани француз футболчисини сотиб олиш имкониятини ошириши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

"Барселона"га қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни харид қилиш учун маблағ бўшатиш мақсадида Кундени сотишга тўғри келиши мумкин.

Жорий мавсумда Кунде каталонияликлар сафида барча мусобақаларда бешта учрашув ўтказди ва ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмади.

27 ёшли футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Унинг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:11, 05.10.2026.
Ўқилди: 200 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6847]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3308]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3003]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2914]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2096]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1906]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1888]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1761]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1646]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1645]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик