Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Чалоба: «Хорватияга бундан ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Трево Чалоба Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Хорватия устидан 7:0 ҳисобида қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Унинг таъкидлашича, Англия ушбу учрашувда бундан ҳам кўпроқ гол уриши мумкин эди.

«Голлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин эди ва бу ҳатто бироз қўрқинчли. Жамоамиз сафида шундай ажойиб футболчилар борлиги жуда яхши», — деди Чалоба.

Футболчи Англия ҳимоя чизиғи ҳам мунтазам ривожланиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Гарри Кейн ва жамоанинг бошқа кучли ҳужумчиларига қарши машғулот ўтказиш ҳимоячиларнинг савиясини оширмоқда.

Чалоба бундай юқори даражадаги футболчилар Англия сафида ўйнаётганидан хурсанд эканини ва уларга рақиб сифатида тўқнаш келишни истамаслигини қўшимча қилди.

Киритилди: 08:13, 06.10.2026.
Ўқилди: 333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик