Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Анри «Арсенал»нинг янги вингерини мақтади, аммо бир камчилигини кўрсатди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» афсонаси Тьерри Анри лондонликлар сафида тўп сураётган грециялик вингер Христос Цолиснинг ўйинига баҳо берди.

«Мен уни анчадан бери, ҳали «Брюгге»да ўйнаган пайтидан кузатиб келаман. У майдонни жуда яхши кўради ва тўпни ўзида ушлаб туришдан қўрқмайди.

Марказга силжиганда эса голли узатмалар бериш қобилияти ҳам бор — буни аллақачон кўрдик. У дарҳол ўзини яхши томондан кўрсата бошлади.

Бироқ ҳозирча сафар ўйинларида унга бироз қийин бўлаётгани кўриниб турибди. Бу — Премьер-лига», — деди Анри.

Цолис Микель Артета қўл остида дарҳол чап қанотда асосий таркиб футболчисига айланди ва «Арсенал» сафида бир нечта голли узатмаларни амалга оширишга улгурди. У аввал Бельгиянинг «Брюгге» клубида тўп сурган.

Бироқ грециялик футболчи миллий терма жамоа сафидаги ўйинда жароҳат олгани сабаб яқин уч ҳафта давомида «Арсенал»га ёрдам бера олмайди.

Киритилди: 08:43, 06.10.2026.
Ўқилди: 588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик