Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Винисиуснинг бозор қиймати 70 миллион еврога тушиб кетди

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали Испания Ла Лигасида тўп сураётган айрим футболчиларнинг бозор қийматини янгилади. «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор энг кўп арзонлашган футболчилар қаторига кирди — унинг тахминий қиймати 140 миллион евродан 130 миллион еврога тушди.

Шу тариқа, бразилиялик футболчининг бозор қиймати пасайишда давом этмоқда. 2024–2025 йилларда Винисиуснинг нархи энг юқори нуқтада 200 миллион еврога баҳоланган эди.

Шундан кейин унинг қиймати босқичма-босқич 170 миллион, 150 миллион, 140 миллион ва энди 130 миллион еврогача пасайди.

Демак, Винисиуснинг бозор қиймати энг юқори кўрсаткичга нисбатан жами 70 миллион еврога камайган.

Винисиус Жуниор 2026/2027 йилги мавсумни ҳозирча кутилган даражада ўтказа олмаяпти.

Киритилди: 15:24, 06.10.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик