«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда эса «Милан» устози бўлган Рубен Аморим жамоасини «қизил иблислар» футболчиларидан бири билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Teamtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, португалиялик мутахассис француз ҳимоячиси Лени Йоро номзодини кўриб чиқмоқда. Трансфер яқин орадаги трансфер ойнасида амалга оширилиши истисно қилинмаяпти.
20 ёшли француз 2024 йил ёзидан буён Англия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2029 йил июнь ойи охирида якунланади. Унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Жорий АПЛ мавсумида Йоро икки учрашувда майдонга тушди.













