"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жон Олдридж мерсисайдликларга ҳозир "Байер" шарафини ҳимоя қилаётган клуб тарбияланувчиси Жарелл Куансани ортга қайтаришни тавсия қилди.
"Агар мен "Ливерпуль" ўрнида бўлганимда, Куансани қайтаришга ҳаракат қилардим. Уни 66 миллион еврога қайта сотиб олиш имконияти бор ва мен учун бу жуда мантиқий қарор. Агар ван Дейк кетса, клуб унинг номзодини албатта кўриб чиқиши керак", — деди Олдридж Liverpool Echo нашрига.
Унинг фикрича, "Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Арне Слот ҳимоячини "Байер"га осонликча қўйиб юбориб, хато қилган.
"Куанса Арне хато қилганини исботлади. У "Байер"да жуда яхши ўйнамоқда, Англия терма жамоасида ҳам ўзини яхши кўрсатяпти", — дея қўшимча қилди "Ливерпуль" собиқ футболчиси.
Жорий мавсумда 23 ёшли Куанса "Байер" сафида олтита учрашув ўтказиб, битта голли узатма берди.













