3 октябрь, шанба куни Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Чехияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, миллий терма жамоалар ўртасида мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди. Бу ғалаба Испаниянинг мағлубиятсиз ўтказган 41-учрашуви бўлди.
Бугун, 6 октябрь куни Испания терма жамоаси Хорватияга қарши майдонга тушади ва миллий жамоа ўз рекордини янгилаши мумкин. Букмекерлик компаниялари таҳлилчилари Испаниянинг мағлуб бўлмаслиги эҳтимолини 95,2 фоизга баҳолаган.













