Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Каррагер: «Санкциялар узоқ йиллар амал қилиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер жорий мавсумда «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун кураша олмаслиги учун клубга нисбатан санкцияларни зудлик билан жорий этишга чақирди. Аввалроқ мустақил комиссия «шаҳарликлар» АПЛ молиявий қоидаларини бузганини тан олган эди.

«Энди уларнинг айбдор деб топилганини биламиз. Ҳа, апелляция берилди, аммо шунчалик жиддий дастлабки қарор чиқарилганидан кейин, ҳеч ким кутишни истамаса керак. Масалани шу мавсумда ҳал қилиш керак, чунки “Ман Сити” учун оқибатлар аллақачон кейинги мавсумда юзага келиши лозим.

Агар “Ман Сити” содир бўлган барча воқеаларни била туриб чемпионликни қўлга киритса, чемпионлик унвони ҳам, Премьер-лиганинг бу мавсуми ҳам сохтадек кўринади. Шунинг учун чораларни шу мавсумда кўриш керак. Жазо қандай бўлишидан қатъи назар, у фақат бир мавсум билан чекланиши мумкин, деб ўйламайман. Чунки қоидабузарликлар йиллар давомида содир этилган, демак, санкциялар ҳам узоқ йиллар амал қилиши керак», — дея Каррагернинг сўзларини Sky Sports келтиради.

Киритилди: 16:27, 06.10.2026.
Ўқилди: 391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик