Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Реал» ATP-500нинг Токиодаги турнирида ғалаба қозонган Карлос Алькарасни табриклади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби матбуот хизмати «Катта дубулға» турнирларининг етти карра чемпиони, жаҳоннинг учинчи рақами Карлос Алькараснинг Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган ATP-500 турниридаги ғалабасига муносабат билдирди. Испаниялик теннисчи финалда Чехия вакили Иржи Легечкани 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

«Карлос Алькарас, Япониядаги турнирдаги иккинчи титулинг билан табриклаймиз. Барча мадридликлар навбатдаги ғалабанг билан жуда фахрланади. 27 та титул! Баракалла, чемпион!» — дейилади Мадриднинг «Реал» клуби матбуот хизматининг Алькарасга X ижтимоий тармоғидаги мурожаатида.

Карлос Алькарас Токиода чемпионлик унвонини ҳимоя қилди. Ўтган йилги финалда у америкалик Тейлор Фрицни мағлуб этган эди. Токио-2026 турнирида испаниялик теннисчи фаолиятидаги 27-титулни ва мавсумдаги учинчи совринини қўлга киритди.

Киритилди: 19:06, 06.10.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик