Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ўртоқлик учрашуви. Уругвай Лутфуллин бошқарган баҳсда Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистон ва Уругвай миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Баҳс Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳридаги "Вивекананда Юба Бхарати Криранган" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни ҳамюртимиз Рустам Лутфуллин бошқарди. Ўйин Уругвай терма жамоасининг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб 11-дақиқада очилди. Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Дарвин Нуньес пенальтини аниқ амалга оширди. 22-дақиқада Ҳиндистон ярим ҳимоячиси Анирудх Тхапа жавоб голини урди.

Орадан олти дақиқа ўтиб, Максимилиано Хавьер Араухо Вильчес Уругвайни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 53-дақиқада Родриго Саласар Ҳиндистон дарвозасига учинчи голни йўллади.

59-дақиқада Араухо Вильчес дубль қайд этди. 71-дақиқада Уругвай ярим ҳимоячиси Хуан Санабрия ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди.

Учрашувдаги сўнгги гол 86-дақиқада урилди. Ҳужумчи Родриго Агирре рақиб дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисобни белгилади — 6:1.

Ҳиндистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 138-ўринни, Уругвай эса 20-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 22:40, 06.10.2026.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик