Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон "уч шерлар" дарвозасини ЖЧ-2014 саралашининг навбатдаги икки баҳсида "Манчестер Сити" вакили Жо Харт қўриқлашини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Англия яқин кунларда Черногория ва Польша термалари билан тўқнаш келади.
"Шу нарсани биламанки, Жо Харт - биринчи рақамли. У ҳеч қачон мени уялтирган эмас. Вазиятнинг қийинлашиши билан муносабатим ўзгармайди. Яхши тушунаман, ҳозир унинг учун жуда яхши даврлар бўлаётгани йўқ.
Жо - мағрур инсон ва жуда ажойиб дарвозабон. Аминманки, танқид қилишаётганидан унинг ўзи хурсанд бўлаётгани йўқ. Мен ҳамон Жога ишонаман", - дея Хожсоннинг сўзларидан иқтибос қилмоқда BBC.