Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Ривер Плейт» 16 ёшли истеъдод билан шартномани узайтирди — товон пули 100 миллион евро

Баҳо:
+ | -

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби Европанинг кўплаб скаутлари эътиборини тортган 16 ёшли истеъдод Бруно Кабрални қўлдан чиқармаслик учун у билан шартномани янгилади.

Ёш ҳужумчи 2025 йилда «Месси Кап» турнирида саккизта гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлганидан сўнг кўплаб Европа клубларининг эътиборига тушган эди.

Кабрал билан 2028 йил охирига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди. Унинг шартномасидаги товон пули 100 миллион евро этиб белгиланган. Бу ҳақда derbyderbyderby.it нашри Аргентинанинг TyC Sports манбасига таяниб хабар берди.

Ёш марказий ҳужумчи катта футболдаги фаолиятини «Камионерос» клуби академиясида бошлаган. У 2017 йилдан 2022 йилгача мазкур жамоа тизимида тўп сурган ва 2024 йилда «Ривер Плейт»га ўтган.

Киритилди: 05:11, 07.10.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик