Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль «Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига бағишланган постни ижтимоий тармоқда эълон қилди.
«Бугун сен мамлакатинг учун сўнгги ўйинингни ўтказасан, дўстим. Сенга доимо энг яхши тилакларимни билдираман. Тарихдаги энг буюк ўзга сайёралик», — деб ёзди Видаль Месси билан тушган суратини жойлаштириб.
Артуро Видаль 2018 йилдан 2020 йилгача «Барселона» сафида ўйнаган. Месси эса каталонияликлар клубида 2003 йилдан 2021 йилгача тўп тепган.













