Англия терма жамоаси Миллатлар лигасида Чехияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Жуд Беллингем учун бу «Реал» Мадрид футболчиси мақомида Англия терма жамоаси сафидаги 36-ўйин бўлди.
Шу кўрсаткич бўйича у «Реал» футболчиси сифатида Англия терма жамоасида айнан 36 та ўйин ўтказган афсонавий Дэвид Бекхэмга тенглашди. «Реал» футболчиси сифатида терма жамоа сафида ҳеч ким бундан кўп ўйин ўтказмаган, ҳатто 1999 йилдан 2003 йилгача «Реал»да тўп тепган Стив Макманаман ҳам.
Энди Англия терма жамоаси ноябрь ойидаги халқаро ўйинлар танаффусигача дам олади. Ўша вақтда жамоа Испания ва Хорватия терма жамоаларига қарши ўйин ўтказади.













