Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Челси", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" бразилиялик иқтидорга қизиқмоқда

Баҳо:
+1 | -

"Палмейрас"га тегишли ҳужумкор ярим ҳимоячи Эдуардо Консейсао Англия чемпионатининг бир қатор топ-клублари эътиборига тушган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, 16 ёшли иқтидорли футболчининг ривожланишини "Челси", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" кузатиб бормоқда.

Ўтган ёзда эҳтимолий харидорлар "Палмейрас"га Консейсао учун тахминан 25 миллион евро таклиф қилган, аммо Бразилия клуби бу таклифни рад этган.

"Палмейрас" ёш футболчининг келажакдаги трансферини камида 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Консейсаонинг амалдаги шартномаси 2029 йил январь ойига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:50, 07.10.2026.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик