Таниқли журналист Пирс Морган "Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг Миллатлар лигаси ўйинларида Англия терма жамоаси сафида иштирок этишдан бош тортганига муносабат билдирди.
"Менимча, у қўрқоқ. Назаримда, бу футболчи ўзининг улкан иқтидорини шунчаки беҳуда сарфламоқда. У ўз мамлакатига етарлича садоқат кўрсатмаётгандек туюлади.
Бор кучини 100 фоиз бермайдиган ҳар қандай футболчи ҳақида ўйлаб қоласан: унда нима муаммо бор?" — деди Морган Football Uncensored дастурида.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Палмер халқаро танаффусдан қўшимча дам олиш учун фойдаланишни ўзи учун энг тўғри қарор деб ҳисоблаб, Англия терма жамоаси йиғинига боришдан бош тортган эди.













