Мадриднинг "Атлетико" клуби собиқ мураббийи Херман Бургос 2026 йилги "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклиги ҳақида фикр билдирди. Мутахассис ўз овозини аргентиналик юлдуз Лионель Мессига берганини айтди.
"Бу совринни Ламин Ямал ҳам олиши мумкин эди, аммо аввал уни Мессига бериш керак. Лионель 39 ёшида ҳам бунга муносиб", — дея Бургоснинг сўзларини Marca нашри келтирди.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди. "Альбиселесте" Буэнос-Айресда Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
39 ёшли ҳужумчи мазкур баҳсда битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













