UFC президенти Дана Уайт ташкилотнинг ҳозирги қийматини 50 миллиард долларга баҳолади.
«Мен бу бизнес билан шуғуллана бошлаганимда, унга кам одам ишонарди. Биз UFCни 2 миллион долларга сотиб олганмиз. Агар “Лейкерс” 12,5 миллиард долларга сотилган бўлса, ҳозир UFC 50 миллиард доллар туради», — деди Уайт.
Аввалроқ UFC ва Paramount 7 йилга мўлжалланган, умумий қиймати 7,7 миллиард доллар бўлган келишув тузган эди.













