France Football журналининг собиқ бош муҳаррири, бир вақтлар "Олтин тўп" мукофотига масъул бўлган Паскаль Ферре, бир агент овоз беришга қандай таъсир кўрсатишга урингани ҳақида гапирди.
"Бир агент мен билан учрашмоқчи эди. Унинг мижози номзод қилиб кўрсатилган эди ва агент нима учун мукофотга лойиқ эканлигини тушунтирди. У мендан номзодини ҳакамлар ҳайъатига "сотишим" мумкинми, деб сўради. Табиийки, мен рад этдим.
Кейин телефон қўнғироғига жавоб бериш учун столимдан турдим. Қайтиб келганимда, агент йўқ эди, лекин столда конверт бор эди. Мен уни олиб, қабулхонага узатдим. Ичида нима борлигини билмасдим", деди Ферре.
2026 йилги "Олтин тўп" мукофотларини топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.













