Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубида тўп тепаётган 15 ёшли ярим ҳимоячи Нико Иличевич қатор етакчи Европа клубларининг эътиборини тортди. Sky Sport Germany хабарига кўра, ёш иқтидорнинг ривожланишини Мадриднинг «Реал»и, «Барселона» ва «Манчестер Сити» каби клублар кузатиб бормоқда.
Иличевичга Италиянинг «Милан» ва «Интер» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Манбага кўра, «Айнтрахт» Германия U17 терма жамоаси футболчисига профессионал шартнома таклиф қилиш ва уни узоқ муддатли келишув билан жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда. Клуб шу орқали футболчи учун аниқ спорт истиқболларини белгилаб бермоқчи.
Хабарларга кўра, жиддий рақобатга қарамай, «Айнтрахт» ўз имкониятларини юқори баҳоламоқда. Клуб нафақат Иличевич билан шартномани узайтиришни, балки яқин вақт ичида уни асосий жамоага олиб келишни ҳам режалаштирмоқда.
31 октябрь куни футболчи 16 ёшга тўлади. Шундан сўнг у профессионал жамоа таркибида майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлади.













