Кириш Регистрация
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
30/10 18:30 Қўқон-1912 0-0 Қизилқум
30/10 18:30 Сўғдиёна 1-1 Бухоро
30/10 18:30 Хоразм 0-1 Пахтакор
31/10 01:00 Вильярреал 0-1 Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон - Насаф
31/10 17:00 Машъал - Динамо
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор - Андижон
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
01/11 00:45 Милан - Интер
01/11 01:00 Барселона - Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла - Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив - ОКМК
01/11 16:30 Комо - Венеция
01/11 18:00 Хетафе - Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне - Торино
01/11 19:00 Лацио - Кальяри
01/11 20:15 Расинг - Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль - Арсенал
01/11 22:00 Лечче - Женоа
01/11 22:30 Эльче - Валенсия

Линекер «Манчестер Сити»га клуб обрўсини сақлаб қолиш учун хатоларини тан олишни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ сардори Гари Линекер «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганини тан олиши ва жазони қабул қилиши керак, деб ҳисоблайди. У, шунингдек, якунда клуб аввал қўлга киритган чемпионлик унвонларидан маҳрум қилиниши мумкинлигини ҳам истисно этмади.

«Манчестер Сити» 2009/10 мавсумидан 2017/18 мавсумигача бўлган тўққиз мавсум давомида лиганинг молиявий қоидаларини бузиш бўйича қўйилган барча айбловлар юзасидан айбдор деб топилган. Бундан ташқари, клуб тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани билан боғлиқ тўрт банднинг учтаси бўйича ҳам айбдор деб топилган.

Лига маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» қарийб 10 йил давомида даромадларини сунъий равишда ошириш ва харажатларини камайтириш мақсадида «сохта» тижорат шартномаларидан фойдаланган. Бу маблағнинг умумий қиймати 900 миллион фунтдан ($1,19 млрд) ошган. Мазкур даврда клуб кўплаб совринларни қўлга киритган. «Сити» қарор устидан шикоят қилган ва ҳанузгача ўзининг айбсиз эканини таъкидлаб келмоқда.

«Эвертон», «Тоттенхэм» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Линекер ушбу можаро клубнинг ўзига ҳам, умуман Англия футболига ҳам зарар етказаётганига ишонч билдирди. Унинг фикрича, «Сити»нинг айбини тан олиши ушбу можарога нуқта қўйиши мумкин.

«Шубҳасиз, «Манчестер Сити» учун бу жуда ёмон кўринади, бу ҳақиқат. Бу футбол учун ҳам ёмон. Мен «Сити» ҳозир шунчаки айбини тан олиб: “Хўп, биз хато қилдик. Футбол манфаати йўлида буни қабул қиламиз, ҳар қандай жазони қабул қилиб, олдинга ҳаракат қиламиз”, деганини истардим.

Ўйлайманки, бу футбол учун фойдали бўларди ва ҳозир уларнинг обрўсини бироз сақлаб қолишга ёрдам берган бўларди. Гарчи бу содир бўлишига ишонишим қийин. Аммо бу зарар етказмоқда. Мен уларнинг мухлисларига ҳам, футболчиларига ҳам ҳамдардман», — дея Линекернинг сўзларини Tribal Football келтиради.

Линекердан «Сити» баҳсли даврда қўлга киритган АПЛдаги учта чемпионлик унвонидан маҳрум қилиниши керакми, деб сўралганда, у шундай жавоб берди:

«Иш шу томонга қараб кетса, ҳайрон бўлмайман. Аммо яна бир бор айтаман: охир-оқибат бундан ким жабр кўради? Футболчилар ва мухлислар».

Янги мавсумда бешта турдан сўнг «Манчестер Сити» 15 очко билан Премьер-лига жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:48, 07.10.2026.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик