"Spotify Camp Nou" жума куни Педро Родригеснинг хайрлашув маросимига мезбонлик қилади. 39 ёшли "Барселона" афсонаси профессионал футболдан кетиш қарори ортидан ОАВ вакиллари олдида сўнгги марта чиқиш қилади.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, Педронинг хайрлашув матбуот анжумани Spotify Camp Nou ҳудудидаги Auditori 1899 залида соат 14:30 да (ТШВ) бошланади. Бу тадбир унга 20 йиллик профессионал фаолияти ва футболдан кетиш қарори ҳақида фикр билдириш имконини беради.
Ушбу маросим Педронинг "Барселона" билан чуқур боғлиқлиги сабаб янада рамзий аҳамият касб этади. У каталонияликлар сафида 321 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 99 та гол урган ва 20 та соврин қўлга киритган.
Улар орасида учта Чемпионлар лигаси ва бешта Ла Лига чемпионлиги ҳам бор.
Педро Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони ҳам бўлган. Кейинчалик у "Челси", "Рома" ва "Лацио" клубларида тўп сурди.
Футболчи фаолиятини жами 776 та расмий учрашув ва клуб ҳамда терма жамоа миқёсида қўлга киритилган 25 та йирик соврин билан якунлади.













