Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Бенин устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг Лионель Мессининг миллий жамоадаги сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди ва ўзининг келажагига ойдинлик киритди.
Аргентина Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда голларни Николас Отаменди (48), Тьяго Пас (61) ва Лионель Месси (71) урди.
«Агар барчаси яхши кечса, терма жамоада ишлашда давом этаман. Месси ортидан ақлбовар қилмас мерос қолдирмоқда. Мен айнан шу меросни хотирамда сақлайман. Футбол майдонида энди ҳеч қачон бундай нарса бўлмайди ва биз унга чексиз миннатдормиз.
Федерация билан шартномани узайтириш масаласига келсак, ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ», — дея Скалонининг сўзларини TyC Sports келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Скалони Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.













