"Сассуоло"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Даррил Бакола Италиянинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналистлари хабар берди.
Манба маълумотига кўра, иқтидорли футболчини "Ювентус" ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Турин клуби Баколанинг трансфери бўйича "Сассуоло" билан музокара олиб бормоқда.
"Ювентус" трансферни январь ойида ёки ёзги трансферлар ойнасида амалга оширишга умид қилмоқда.
"Кекса синьора" француз футболчиси учун курашда Англия Премьер-лигаси клубларини ортда қолдиришни истайди. Эҳтимолий трансфер қиймати тахминан 30 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Жорий мавсумда Бакола А Серияда тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.













