"Ювентус" қанот ҳимоячиси Андреа Камбьясо Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш доирасига тушди.
HandofArsenal маълумотига кўра, 26 ёшли футболчи "канонирлар"нинг таҳлилий штабида яхши таассурот қолдирган. Англия клуби скаутлари италиялик футболчининг имкониятларини янада батафсил ўрганиш учун уни кузатишда давом этади.
Бироқ ҳозирча аниқ музокаралар ҳақида гапиришга эрта. "Ювентус" Камбьясо билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.
Андреа Камбьясо жорий мавсумда Турин клуби сафида иккита учрашувда майдонга тушди, шундан сўнг жароҳат сабаб сафдан чиқди.
Transfermarkt баҳосига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.













