Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Реал" ва "Барселона" қизиққан футболчини энди сотиб олиш қийинлашади

Баҳо:
+ | -

"АЗ Алкмаар" ярим ҳимоячиси Кес Смит клуб билан шартномасини узайтиришга рози бўлди.

The Touchline маълумотига кўра, нидерландиялик футболчининг янги шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.

20 ёшли ярим ҳимоячига Мадриднинг "Реал", "Барселона" ва Европанинг бошқа топ-клублари қизиқиш билдирган. Қайд этилишича, Испаниянинг ҳар икки гранди Смитни кузатишда давом этади, аммо энди уни сотиб олиш анча қийинлашиши мумкин.

Transfermarkt баҳосига кўра, Кес Смитнинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади. Аввалроқ "АЗ Алкмаар" ўз футболчиси учун тахминан 60 миллион евро талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ёш футболчи Нидерландия клуби сафида жами 84 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урган ва 14 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 09:57, 08.10.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик