Чоршанба куни Педро Родригес профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 39 ёшли собиқ вингер ўзи учун қадрдон бўлган "Барселона"ни тарк этгач, "Челси" сафида ўтказган йилларини эслади.
Испаниялик футболчи 2015 йилдан 2020 йилгача Лондон клуби шарафини ҳимоя қилган.
"Лондонда мен ҳаммасини нолдан бошлашни ўргандим, янги маданият билан танишдим ва шахс сифатида ривожландим", — деди Педро.
"Челси"да беш йил ўтказгач, жаҳон ва Европа чемпиони "Рома"га кўчиб ўтди. Бир йилдан сўнг эса у "Лацио" сафига қўшилди ва айнан шу клуб унинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги жамоаси бўлди.
"Италия юрагимга йўл топди. Мен у ерга тажрибали футболчи сифатида бордим, аммо мени худди ўз фарзандидек қабул қилишди", — дея Педронинг сўзларини Barca Universal келтирди.
Испанияни тарк этишидан олдин Педро "Барселона" сафида уч марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.













