Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Испания термасининг янги ҳужумчисига АПЛнинг 3 та клуби қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоасига илк бор чақирув олган "Эспаньол" ҳужумчиси Роберто Фернандес Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш доирасига тушди.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, футболчининг ўйинларини "Челси", "Тоттенхэм" ва "Брайтон" скаутлари кузатиб бормоқда.

АПЛ клублари мутахассислари Фернандеснинг жисмоний хусусиятлари Англия футболига мос келади, деб ҳисобламоқда.

Фернандес 2025 йил ёзидан буён "Эспаньол" сафида тўп сурмоқда. Унинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

24 ёшли испаниялик ҳужумчининг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:41, 08.10.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик