Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Барселона» Педро Порро трансфери учун қанча сарфлайди?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания терма жамоаси ҳимоячиси, айни пайтда «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилаётган Педро Поррони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

El Nacional нашрининг хабар беришича, 27 ёшли футболчи Лондон клубининг мавсумни муваффақиятсиз бошлаганидан норози ва жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Айни пайтда «Тоттенхэм» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

«Барселона» эса ушбу вазиятдан фойдаланиб, испаниялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Порро каталонияликлар таркибида Ламин Ямал билан ўнг қанотда кучли ҳамкорликни шакллантириши мумкин. Ҳар икки футболчи Испания миллий терма жамоасида биргаликда ҳаракат қилиб келмоқда.

Манбага кўра, Порронинг ўйин услуби «Барселона» раҳбарияти ва бош мураббийи томонидан юқори баҳоланмоқда.

«Педро Порро Жоан Лапорта ва Декуга жуда ёқадиган футболчи. Шунингдек, бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам уни юқори баҳолайди. Айниқса, мутахассис Порронинг Ламин Ямал билан майдондаги ажойиб ўзаро тушунишини алоҳида эътироф этади», — дейилади нашр хабарида.

«Барселона» ҳимоячини сотиб олиш бўйича амалий ҳаракатларга ўтишга тайёр. Бироқ трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки «Тоттенхэм» ўз футболчисини арзон нархга қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумотларга кўра, Лондон клуби Педро Порро учун 60 миллион евродан кам бўлган таклифларни кўриб чиқмайди.

Киритилди: 11:29, 08.10.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик