Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Компани Кейннинг келажаги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани жамоа ҳужумчиси Харри Кейн билан янги шартнома имзолаш борасида олиб борилаётган музокараларга муносабат билдирди.

Турли манбалар тарқатаётган маълумотларга кўра, англиялик футболчи Германия гранди билан амалдаги келишувини узайтиришга яқин турибди.

Компани эса шартнома масалалари клуб раҳбарияти, футболчи ва унинг вакиллари ўртасида ҳал этилишини таъкидлаб, ўзининг асосий вазифаси Кейн учун қулай шароит яратишдан иборат эканини билдирди.

«Мен клубнинг футболчилар ва уларнинг агентлари билан олиб борадиган музокараларига доимо ҳурмат билан қарайман.

Менинг вазифам — Харрининг ўзини қулай ҳис қилишига, майдонда бор маҳоратини намойиш этишига ёрдам бериш ёки ҳеч бўлмаганда бунинг учун барча зарур шароитларни яратиш.

Одатда, агар бу борада ҳаммаси жойида бўлса, қолган масалаларни ҳал қилиш анча осонлашади», — дея Компани сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн 2023 йилнинг ёзида Лондоннинг «Тоттенхэм» клубидан «Бавария»га кўчиб ўтган эди.

33 ёшли англиялик ҳужумчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:38, 08.10.2026.
Ўқилди: 388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик